Препарат сафро ҳайдовчи (асосан холеретик), гепатопротектор, антигипоксик, антиоксидант, иммуномодуляция қилувчи, ярага қарши, яра битказувчи ва микробларга қарши таъсир кўрсатади, шунингдек темир сақловчи анемияга қарши дори воситаларининг самарадорлигини оширади. Сафро ҳайдовчи самараси препарат қабул қилинганидан кейинги биринчи соат давомида намоён бўлади ва камида 3 соат давом этади. Препарат таъсирида ўт қопининг моторикаси фаоллашади, ўт қопи ва жигар сафроси ажралишини ҳажм тезлиги ошади. Сафро таркибига таъсирини моҳияти бўйича препарат ўртача гидрохолеретикларга киради, у шунингдек холато-холестерин козффициенти қийматини анча оширади, бу билан ўт тошлари ҳосил бўлиши имкониятини камайтиради.
Гепатопротектор таъсири мембраналарни турғунлаштирувчи, антиоксидант, антигипоксик ва
иммуномодуляция қилувчи самараси, ҳамда жигарни оқсил ҳосил килувчи функциясини яхшилаши билан боғлиқ.
Антигипоксик фаоллиги гиперлактат ва гиперпируватемияни камайиши, ортиқча сут кислотаси микдорини пасайиши билан намоён бўлади.
Антиоксидант самараси липидларнинг перекисли оксидланиши маҳсулотларини ортиқча миқдорини камайиши, ҳамда антиоксидант тизимининг ферментлари фаоллигини ошиши билан намоён бўлади.
Иммуномодуляция қилувчи хусусияти гуморал, ҳамда ҳужайра иммунитети кўрсаткичларини меъёрлашуви томонига ўзгаришида намоён бўлади.
Ярага қарши таъсири цитопротектор самараси билан боғлиқ бўлиб, меъда ва ўн икки бармоқ ичак шиллиқ қаватидан эримайдиган шиллиқ гелни ювилишини камайтиради ва яраларни қайта эпителизациясини тезлаштиради.
Ярани битказувчи таъсири грануляцион тўқималардаги оксидланиш-қайтарилиш реакцияларини фаоллашуви, улардаги ДНК, РНК, оксипролин, гексозаминлар, гексурон кислоталари, гексозлар, сиал кислоталари миқдорини меъёрлашуви билан боғлиқ. Ҳосил бўлган чандиқнинг мустаҳкамлиги ошади.
Ярани битказиш самараси сиртга қўлланганда қандай бўлса, ичга қабул қилганда ҳам тенг даражада намоён бўлади.
Препаратни микроорганизмлар билан бевосита тўқнашувида (т. уйго) 1:4 нисбатда суюлтирилганда:
Ятарб, ашгецз, Ўтар. ергдегпидиз, Ўтари. руовепез, ВасШиз вшБи15, ВасШиз сегепз, ВасШиз ритиБ5, Еспенсва
сой, Рзеидотопаз астир поа, ёассаготусе сегеу 121, атопеПа фзетена, Вогдегейа Бгопсмешт ларга, 1:2
нисбатда суюлтирилганда Сапфда а1Ъсапз ва Сапфда шШ5 замбуруғларига нисбатан микробларга қарши фаоллиги намоён бўлади.
Препарат темир сақловчи анемияга қарши дори воситалари билан бирга қўлланганида, уларни феррокинетик кўрсаткичларга бўлган таъсири сезиларли яхшиланади.
Препаратни холецистити бўлган беморларда клиник таъсири ўнг қовурға ости соҳасидаги оғриқ ва дискомфортни кучсизланиши, оғизда аччиқликни камайиши, кўнгил айнаши, қусиш, метеоризм, ич келишини бузилиши, кўз оқи ва терини сариклигини камайиши, зардобдаги билирубин даражасини пасайиши (асосан бевосита билирубин ҳисобига), иштаҳани яхшиланиши билан намоён бўлади.
Гепатит бўлган беморларда препарат таъсири остида қон зардобида аминотрансферазалар микдори
пасаяди (гепатоцитлар цитолизи маркерларини), оқсиллар миқдори нормаллашади, астено-вегетатив
синдромни яққоллиги бўшашади ва давомийлиги қисқаради, жигарни ўлчамлари меъёрлашади, гемоглобин миқдори (камқонлик бўлганида) ошади.
Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги бўлган беморларда оғриқлар камаяди, умумий ҳолат
яхшиланади, иштаҳа пайдо бўлади, бошқа диспептик белгилар заифлашади ёки йўқолади.
Жароҳатларни препарат билан, шу жумладан трофик диабетик (диабетни 2-тури) яраларини,
операциядан кейинги чокларни даволашда оғриқ тезда заифлашади, танани шикастланган қисмидаги шиш камаяди, грануляция бошланиши муддатлари, яраларни ва операциядан кейинги чокларни тўлиқ битиши тезлашади.
Темир танқислиги камқонлиги бўлган беморларда асосий даволашга препаратни киритилиши, қонда темир ва гемоглобин микдорини меъёрлашувини, организмда темир захираларини тикланишини
тезлаштиради.