
Klinik samaradorlik isbotlangan
- Keng imkoniyatlar
- Hammaga yordam beradi
- Hech qanday yon ta’siri yo’q
- Hech qachon bunday dori bo’lmagan!
озуқавий сут кислотаси, озуқавий лимон кислотаси, аскорбин кислотаси,
табиий узум сиркаси, табиий олма сиркаси, тарёқ-, натрий хлориди.
эритма.
фаол моддалар: озуқавий сут кислотаси – 25,0 г, озуқавий лимон кислотаси – 25.0 г, аскорбин кислотаси – 25.0 г, табиий узум сиркаси – 10.0 мл, табиий олма сиркаси – 10.0 мл, тарёқ-1 (махсус ишлов берилган ҳайвонлар, ўсимлик ва минерал маҳсулотларни аралашмаси) – 1,35 мл, натрий хлориди – 5.Ог
: табиий асал – 70.0 т, хушбўй озуқавий эссенциялар – 0.15 ми, шакар – 225,0 г, тозаланган сув – 1 литргача.
ўзига хос мева хидли ва нордон таъмли пушти рангли тиниқ эритма.
гепатопротектор
Препарат сафро ҳайдовчи (асосан холеретик), гепатопротектор, антигипоксик, антиоксидант, иммуномодуляция қилувчи, ярага қарши, яра битказувчи ва микробларга қарши таъсир кўрсатади, шунингдек темир сақловчи анемияга қарши дори воситаларининг самарадорлигини оширади. Сафро ҳайдовчи самараси препарат қабул қилинганидан кейинги биринчи соат давомида намоён бўлади ва камида 3 соат давом этади. Препарат таъсирида ўт қопининг моторикаси фаоллашади, ўт қопи ва жигар сафроси ажралишини ҳажм тезлиги ошади. Сафро таркибига таъсирини моҳияти бўйича препарат ўртача гидрохолеретикларга киради, у шунингдек холато-холестерин козффициенти қийматини анча оширади, бу билан ўт тошлари ҳосил бўлиши имкониятини камайтиради.
Гепатопротектор таъсири мембраналарни турғунлаштирувчи, антиоксидант, антигипоксик ва
иммуномодуляция қилувчи самараси, ҳамда жигарни оқсил ҳосил килувчи функциясини яхшилаши билан боғлиқ.
Антигипоксик фаоллиги гиперлактат ва гиперпируватемияни камайиши, ортиқча сут кислотаси микдорини пасайиши билан намоён бўлади.
Антиоксидант самараси липидларнинг перекисли оксидланиши маҳсулотларини ортиқча миқдорини камайиши, ҳамда антиоксидант тизимининг ферментлари фаоллигини ошиши билан намоён бўлади.
Иммуномодуляция қилувчи хусусияти гуморал, ҳамда ҳужайра иммунитети кўрсаткичларини меъёрлашуви томонига ўзгаришида намоён бўлади.
Ярага қарши таъсири цитопротектор самараси билан боғлиқ бўлиб, меъда ва ўн икки бармоқ ичак шиллиқ қаватидан эримайдиган шиллиқ гелни ювилишини камайтиради ва яраларни қайта эпителизациясини тезлаштиради.
Ярани битказувчи таъсири грануляцион тўқималардаги оксидланиш-қайтарилиш реакцияларини фаоллашуви, улардаги ДНК, РНК, оксипролин, гексозаминлар, гексурон кислоталари, гексозлар, сиал кислоталари миқдорини меъёрлашуви билан боғлиқ. Ҳосил бўлган чандиқнинг мустаҳкамлиги ошади.
Ярани битказиш самараси сиртга қўлланганда қандай бўлса, ичга қабул қилганда ҳам тенг даражада намоён бўлади.
Препаратни микроорганизмлар билан бевосита тўқнашувида (т. уйго) 1:4 нисбатда суюлтирилганда:
Ятарб, ашгецз, Ўтар. ергдегпидиз, Ўтари. руовепез, ВасШиз вшБи15, ВасШиз сегепз, ВасШиз ритиБ5, Еспенсва
сой, Рзеидотопаз астир поа, ёассаготусе сегеу 121, атопеПа фзетена, Вогдегейа Бгопсмешт ларга, 1:2
нисбатда суюлтирилганда Сапфда а1Ъсапз ва Сапфда шШ5 замбуруғларига нисбатан микробларга қарши фаоллиги намоён бўлади.
Препарат темир сақловчи анемияга қарши дори воситалари билан бирга қўлланганида, уларни феррокинетик кўрсаткичларга бўлган таъсири сезиларли яхшиланади.
Препаратни холецистити бўлган беморларда клиник таъсири ўнг қовурға ости соҳасидаги оғриқ ва дискомфортни кучсизланиши, оғизда аччиқликни камайиши, кўнгил айнаши, қусиш, метеоризм, ич келишини бузилиши, кўз оқи ва терини сариклигини камайиши, зардобдаги билирубин даражасини пасайиши (асосан бевосита билирубин ҳисобига), иштаҳани яхшиланиши билан намоён бўлади.
Гепатит бўлган беморларда препарат таъсири остида қон зардобида аминотрансферазалар микдори
пасаяди (гепатоцитлар цитолизи маркерларини), оқсиллар миқдори нормаллашади, астено-вегетатив
синдромни яққоллиги бўшашади ва давомийлиги қисқаради, жигарни ўлчамлари меъёрлашади, гемоглобин миқдори (камқонлик бўлганида) ошади.Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги бўлган беморларда оғриқлар камаяди, умумий ҳолат
яхшиланади, иштаҳа пайдо бўлади, бошқа диспептик белгилар заифлашади ёки йўқолади.Жароҳатларни препарат билан, шу жумладан трофик диабетик (диабетни 2-тури) яраларини,
операциядан кейинги чокларни даволашда оғриқ тезда заифлашади, танани шикастланган қисмидаги шиш камаяди, грануляция бошланиши муддатлари, яраларни ва операциядан кейинги чокларни тўлиқ битиши тезлашади.Темир танқислиги камқонлиги бўлган беморларда асосий даволашга препаратни киритилиши, қонда темир ва гемоглобин микдорини меъёрлашувини, организмда темир захираларини тикланишини
тезлаштиради.
Ўткир ва сурункали вирусли гепатитни (мажмуавий даволаш таркибида), сурункали
персистирловчи гепатитни (шу жумладан холестатик синдроми билан), сурункали калъкулез бўлмаган.
холециститни, организмни умумий гипоксиясини, иммун танқислиги ҳолатларини (шу жумладан
ревматизм ва ревматоид артритдаги), темир танқислиги камқонлигини, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра
касаллиги, ярани (шу жумладан йирингли), ҳамда трофик диабетик (диабетни 2-тури) (қандли диабет ва
трофик яраларни асосий давоси билан биргаликда) яраларни даволашда қўлланади.
Ичга, 2 чой (10 мл) ёки 1 ош (15 мл) қошиқ препаратни бир марталик
дозаси (10-15 мл) ҳар бир истъемол қилишдан олдин 100-150 мл қайноқ бўлмаган чойда, совугилган
қайнаган сувда, минерал сувда, компотда ёки шарбатда суюлтирилиб, овқатдан 20-30 минут олдин кунига 3
мартадан қабул қилинади. Суткалик доза – 30-45 мл. Даволаш курси 10-20 кун. Зарурати бўлганида
даволаш курсини давом эттириш мумкин. Трофик диабетик (диабетни 2-тури) яраларни даволашда
даволаш курси 2-3 ой ва ундан кўпроқ.
Сиртга қўлланганида препарат билан ҳўлланган салфетка (натив ёки 1:2-1:4 нисбатда стерил физиологик
эритма, инъекция учун сув ёки яхши қайнатилган ва совутилган сув билан суюлтирилган) ярага кунига 1-2
марта алмаштириб, 5-10 кун давомида қўйилади.
Препарат одатда жуда яхши ўзлаштирилади. Айрим ҳолларда, айниқса
суюлтирилмаган ҳолда қўлланганида жиғилдон қайнаши, эпигастрал соҳада дискомфорт бўлиши мумкин
ва улар препаратни катта микдордаги суюқлик билан ичилганидан сўнг ўтиб кетади.
Ҳомиладорлик; лактация; 18 ёшгача бўлган болалар; калъкулёз
холециститда (бундай ҳолларда препаратни қўллаш бўйича тажриба бўлмаганлиги сабабли) кўллаш
мумкин эмас.
Холециститлар, гепатитлар, ревматик касалликлари,
бармоқ ичак яра касаллиги, темир танқислиги камқонликни, қандли диабетни асосий давол
билан яхши мос тушади.
Аскорбин кислотаси, тиклагич сифатида, турли лаборатор синамаларни натижаларини ўзгартириши
мумкин (қонда глюкоза, билирубин миқдори, трансаминазалар, лактатдегидрогеназа фаоллиги).Болаларда қўлланилиши – Препаратнинг клиник тадқиқотлари йўқлиги сабабли болалар ва 18 ёшгача
ўсмирларга қўллаш тавсия этилмайди.Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши – Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратнинг
клиник тадқиқотлари йўқлиги сабабли қўллаш тавсия этилмайди.Автотранспорт ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири – Автотранспортни ва бошқа
механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.Дозани ошириб юборилиши – Кузатилмаган. Ҳар қандай ножўя самаралар пайдо бўлганида дори.
воситани қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.Сақлаш шароити – Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25С. дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.Чиқарилиш шакли – Суюқлик, шиша флаконлар ёки бутилкаларда 100 мл, 250 мл, 330 мл дан.
Яроқлилик муддати: 2 йил. Яроклилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.
Рецептсиз.
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Юнус-Обод, 15-даҳа, 28,
Тел.: (99871) 222-52-46, Факс: (99871) 222-52-47
меъда ва ўн икки.
лаш препаратлари
Рецептсиз.
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Юнус-Обод, 15-даҳа, 28/2.
Тел.: (99871) 222-52-46
Факс: (99871) 222-52-47